Самарқандда уй эгаси ўзи қазиган чуқурга тушиб кетди
Куни кеча, тунда, Самарқанд шаҳри Б.Мирзо кўчасидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи фуқаро Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси навбатчилик қисмига уни чуқурликдан чиқариб олишларини сўраб мурожаат қилган.
Лейтенант Н.Каримов бошчилигидаги қутқарув гуруҳи зудлик билан белгиланган манзилга етиб бориб, беш дақиқа ичида уй эгасини чуқурдан олиб чиқдилар.
Маълум бўлишича, фуқаро Р.С тунда ҳовлида юрган вақтида бир кун олдин ўзи қазиб қўйган чуқурликка тушиб кетган. Уй эгаси жиддий жароҳатлар олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter