Самарқандда қадимий ёзма манбалар мавзусида конференция ўтказилди
Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари» мавзусидаги халқаро конференциянинг иккинчи шўбаси ўтказилмоқда.
Зиёрат туризм ҳафталиги доирасида ўтаётган ушбу тадбир «Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестр тузиш ва рақамлаштириш масалалари»га бағишланди. Тадбирда турли давлатлардан келган мутахассислар қаторида ҳамюртларимиз ҳам иштирок этди.
Конференция давомида қадимий ёзма манбаларни сақлаш, ўрганиш ва тарғиб этиш масалалари кўриб чиқилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўртасида илмий баҳс ва мунозаралар бўлиб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter