Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда одамлар фаст-фуддан заҳарланди

Самарқандда одамлар фаст-фуддан заҳарланди

Пастдарғом туманидаги fast-food сотиш фаолияти билан шуғулланувчи «Мералс» МЧЖ фаолиятига чек қўйилди.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни бир нечта фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига кўнгил айниши, қайт қилиши ва бошқа оғриқлар билан мурожаат қилишган.

Ҳолат ўрганилганда ушбу фуқаролар Пастдарғом туманидаги «Мералс» МЧЖдан fast-food истеъмол қилгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат Санэпидқўмита томонидан тўлиқ назоратга олиниб, суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Куни кеча Ангренда бирйўла уч боғчада тарбияланувчилар овқатдан заҳарлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг