Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ноёб қушнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Самарқандда ноёб қушнинг ҳаёти сақлаб қолинди

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Жомбой тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан ноёб кўчиб юрувчи қушнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Маълум бўлишича, туманнинг «Сарчашма» маҳалласида яшовчи фуқаро О. С. фермер хўжалиги атрофида нотаниш қуш учолмай қийналаётганлигини кўриб, уйига олиб келади. Кейин эса Жомбой тумани Экология бўлимига мурожаат қилади.

Ҳолат ўрганилганида бу қуш Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, кўчиб юрувчи тур ҳисобланган чўл бургути эканлиги маълум бўлди. Қуш Зарафшон миллий табиат боғида махсус текширувлардан ўтказилиб, очиқ табиатга қўйиб юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг