Самарқандда «Nexia» портлади
Бугун, 9 июнь куни соат 04:35 ларда, Самарқанд шаҳар Мирзо Бедил кўчасида жойлашган «Ишонч Стандарт» МЧЖ автомобилларга газ қуйиш шохобчасида фуқаро М.У. бошқариб келган, 2002 йилда ишлаб чиқарилган «Nexia» русумли автомобилга ўрнатилган газ баллон ёрилиши оқибатида портлаш содир бўлган.
Портлаш оқибатида автомобиль ва шохобчанинг газ тақсимлаш айвонининг тунукали шифт қисми зарарланган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter