Самарқандда нашафурушлар қўлга олинди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган гиёҳвандликка қарши кураш йўналишидага тезкор тадбирда 2 нафар шахснинг жиноятига чек қўйилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 декабрь куни ўтказилган тадбирда, Пахтачи туманида яшовчи, 38 ёшли Н.А. маҳаллий фуқарога 600 гр «марихуана» гиёҳвандлик воситасини 50 млн сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Н.А. нинг жиноий шериги –35 ёшли О.Х. нинг уйида 1 кг 800 гр «марихуана» гиёҳвандлик воситаси сақлаб келинаётгани аниқланган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ўтказилган тадбир давомида, жами 2 кг 400 гр «марихуана» гиёҳвандлик воситаси ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан, ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иш қўзғатилиб, даслабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter