Самарқандда маст аёл 71 ёшли таксичининг автомашинасини олиб қочди
Жорий йил 4 июль куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи 71 ёшли К.Р. туман ИИБга Spark русумли автомобили олиб қочилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Фуқаро ўз аризасида 4 июль куни соат 06:30 да бошқарувида бўлган автомашинасида Жомбой туман марказида ҳаракатланаётган вақтида, йўл-йўлакай шу ерда бўлган аёлни Жомбой тумани Зарафшон маҳалласида жойлашган ўрмон хўжалиги ҳудудига олиб боришига келишиб автомашинасига йўловчи сифатида олган. Сўнг аёлни айтган манзилига олиб бораётиб, ҳожатга чиқиш мақсадида автомашинасини тўхтатиб, автомашинадан тушган вақтида, номаълум аёл унинг рухсатисиз унга тегишли автомашинанинг руль бошқарувига ўтириб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган.
Автомашинани қидириб топиш мақсадида, вилоят миқёсида «Тўсиб ушлаш» тадбири эълон қилиниб, барча ЙПХ масканларига, ЙҲХБ ходимларига бу ҳақда хабар берилган. Натижада жабрланувчига тегишли автомашина номаълум аёл томонидан Тайлоқ тумани Галаботир маҳалласи ҳудудида бошқариб бораётган вақтида тўхтатилиб, ундан ушбу автомашина тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ушбу аёлнинг шахсига аниқлик киритганда, у Жомбой тумани Деҳқонобод маҳалласида яшовчи 21 ёшли Д.Н. эканлиги ва спиртли ичимликлар таъсирида бўлганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Д.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Н. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этганлик учун Жиноят кодексида 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо қўлланилиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter