Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда маҳбуснинг уч қовурғаси синдирилди

Самарқандда маҳбуснинг уч қовурғаси синдирилди

Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «ички ишлар ходимлари калтаклаганми ёки «мотоциклдан йиқилган»ми» мазмунидаги хабарга Омбудсман расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси Матбуот гуруҳининг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «ички ишлар ходимлари калтаклаганми ёки «мотоциклдан йиқилган»ми» сарлавҳали хабар кенг тарқалди.

Унда маҳбус А.Э.га нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан қийноқлар қўлланилгани оқибатида гумонланувчининг учта қовурғаси сингани ва тана қисмида жароҳат излари мавжудлиги айтилган.

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида, Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Ҳусанов 23 октябр кунининг ўзида Самарқанд вилоятидаги 7-сон Тергов ҳибсхонасига бориб, маҳбус А.Э. билан ҳоли тарзда учрашди.

«Суҳбат давомида маҳбус А.Э. хабарда кўрсатилган ҳолатларни тасдиқлаб, унга нисбатан тан жароҳати етказилганлигини маълум қилди ва тегишли ходимларга нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраб Омбудсман номига мурожаат қилди.

Ўрганиш давомида маҳбуснинг тиббий ҳолатига оид маълумотлар ҳам олинди», дейилади Омбудсман хабарида.

Қайд этилишича, маҳбус А.Э.нинг мурожаати ва юқорида қайд этилган хабарлар юзасидан текширув ҳар томонлама, тўлиқ ва қонуний ўтказилишини бўйича Омбудсман номидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг