Самарқандда коронавирусни юқтирганлар сони кескин ошди
![Самарқандда коронавирусни юқтирганлар сони кескин ошди](https://static.xabaruz.com/crop/3/5/720_460_95_3568024092.jpg)
2020 йил 22 апрель соат 11:30 ҳолатига, Самарқандда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар қилди.
COVID-19 инфекциясини юқтирган ушбу беморлар карантинга олинганлар ҳисобига бўлиб, 53 нафари эркак, 26 нафари аёллар. Шундан 4 нафари вояга етмаганлар.
Айни пайтда вилоятда карантинга олинганлар 3975 нафар бўлиб, шундан 657 нафари стационар шароитда тиббий назорат остидагилардир.
Аввалроқ вилоятда аниқланган биринчи бемор билан мулоқотда бўлган 325 нафар фуқаро назоратга олингани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter