Самарқандда IT оператор ҳамшираларнинг малакаси оширилди
Самарқанд вилоятининг қатор ҳудудларида фаолият юритаётган Рақамли технологиялар ўқув марказларида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини ахборот технологиялари ҳамда компьютер саводхонлиги бўйича малакасини ошириш ишлари давом этмоқда.
Бунга мисол тариқасида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказида 28 нафар IT оператор – ҳамширалар, тиббий рўйхатчи ходимларининг компьютер саводхонлиги ва «Электрон соғлиқни сақлаш комплекси» ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича бепул тарзда малакалари оширилиб, битирув сертификатлари тақдим этилди.
Таъкидлаш лозим, ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор – ҳамшира лавозими жорий этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter