Самарқандда инспекторларнинг атиги 15 фоизи юридик маълумотга эга
2019 йил мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда унга қарши самарали курашишда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган ишларга оид «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда «Zarnews».
Унда таъкидланишича, вилоятда хизмат қилаётган 697 нафар профилактика инспекторларининг атиги 105 нафари юридик маълумотга, 5 нафари эса ўрта-махсус маълумотга эга.
Шу боис Самарқанд шаҳрида Ички ишлар вазирлиги малака ошириш институти билан ҳамкорликда вилоят ички ишлар органлари ходимлари, биринчи навбатда, профилактика инспекторларининг билим савияси ва касбий тайёргарлигини юксалтириш бўйича малака ошириш ўқув курслари ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter