Самарқандда бир нечта уйга сув тошди

15 октябрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Ал-Фаробий маҳалласида бир неча хонадонларга сув тошган.
Жарариқ каналининг дренаж коллекторига маиший чиқиндилар тиқилиб, қурилманинг сув ўтказувчанлик қобилияти камайгани учун тошқин бўлган.
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари 2 соат давомида коллекторни тозалашган. Шунингдек, улар махсус асбоб-анжомлардан фойдаланган ҳолда бир нечта хонадон ва уларнинг ертўлаларига тошган сувни тортиб олишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter