Самарқандда беш машина ўзаро тўқнашди, қурбон бор

21 ноябрь куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани «Муллакўрпа» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда беш машина ўзаро тўқнашди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Б.К. юқори тезликда «Lada Granta» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.Ғ. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобилнинг орқа томонига қаттиқ зарб билан урилган. Бунинг натижасида атрофда бўлган:
1) ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Л.Д. бошқарувидаги «Damas»;
2) ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги «Lacetti»;
3) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги «Tico» русумли автомобиллар ЙТҲ қатнашчисига айланган.
Ҳодиса натижасида «Damas» автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter