Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 2 ёшли боланинг қўли электр гўшт қиймалагичдан чиқариб олинди (фото)

Самарқандда 2 ёшли боланинг қўли электр гўшт қиймалагичдан чиқариб олинди (фото)

Фото:«Fvv.uz»

18 февраль куни Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Й.М  ФВВ вилоят бошқармасига  2 яшар фарзанди А.Ф.нинг қўли электр гўшт қиймалагичга кириб қолганлигинини хабар берган. Шунингдек, фарзандини РШТЙИМ вилояти филиалига олиб борганлиги билдирган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.

Фото:«Fvv.uz»

Шундан сўнг, зудлик билан бошқарма масъул навбатчиси ва 5 нафар қутқарувчилари РШТЙИМ Самарқанд филиали жаррохлик бўлимига етиб боришган.

Натижада тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилари электр гўшт қиймалагични махсус мосламалар билан кесиб, боланинг қўлини чиқариб олишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг