Самарқанд ва Кувайт ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
Кувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Aл-Кувайт ва Самарқанд шаҳарларини тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқда.
Aл-Кувайт — Самарқанд — Aл-Кувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи рейс 2023 йилнинг 15 февралига мўлжалланган.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Aл-Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари, Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter