Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи довон ёпилди
Музламалар сабабли «Тахтақорача» довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги, шунингдек, қор кўчиши, йўлда кўриш масофаси чекланиши, қуюқ туман тушиши эҳтимоли бўлганлиги сабабли довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter