Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд шаҳрига кириш 3 кунга ёпилади

Самарқанд шаҳрига кириш 3 кунга ёпилади

Жорий йилнинг 3−4−5 апрель кунлари «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш ёпилади.

Шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳам ҳаракатланиш вақти-вақти билан чекланади, улар ўрнига айланма ҳаракат ташкил этилади. Мазкур кунларда ташриф режа қилганлардан бошқа кунларга қолдиришни сўради.

Шунингдек, 1-5 апрель кунлари айрим олий таълим муассасаларига қисқа таътил берилади. СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, «Ипак йўли» Халқаро университети, ТАТУ Самарқанд филиали, СамДТУ, Ўзбек-Финландия педагогика институтида ўқув жараёнлари 7 апрель, душанба кундан бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг