«Samarqand Darvoza» яқинидаги чуқур текисланди
Тошкент шаҳридаги «Samarqand Darvoza» савдо-кўнгилочар маркази автотураргоҳи қаршисидаги йўлнинг асфальт қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Подробно» нашрига ушбу муаммо ҳал этилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, гувоҳлар чуқурлик иккинчи ва учинчи полоса ўртасида ҳосил бўлганини билдирган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан чуқур атрофи шох-шабба ва бўш қутилар билан ўраб қўйилган бўлса-да, лекин бу автомобиллар тирбандлигининг олдини олмаган.
— У ерга асфальт ўтган йили ётқизилган, — дея маълум қилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. — Йўллар бир йилда бир марта таъмирланади, чуқур ташлаб асфальтланади. Ҳар беш йилда режа бўйича йўллар қопламаси алмаштирилади — ҳар чоракда рўйхат бўйича маълум туманда бундай ишлар амалга оширилади».
Ҳокимят асфальт нима учун ўпирилиб тушганига аниқлик киритмаган. Айрим миш-мишларга кўра, қувур ёрилиб кетган. «Айни вақтда йўл тартибга келтирилган, бу участкада тирбандликлар йўқ», — деди маъмурлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter