«Самарқанд дарвоза» атрофида транспортлар ҳаракати чекланади
Тошкент шаҳридаги Самарқанд дарвоза ва Қоратош кўчалари кесишмасидаги чорраҳада таъмирлаш ишлари олиб борилади (мўлжал «Самарқанд дарвоза» савдо-кўнгилочар мажмуаси).
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
2022 йилнинг 21 май кунидан мазкур чорраҳада ва унда келувчи кўчалар (Самарқанд дарвоза, Кўкча давоза, Қоратош)да босқичма-босқич йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter