Салқин ҳаво чекина бошлайди — «Ўзгидромет»
Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 19-23 август кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Дам олиш кунларида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келди. Ўтган ҳафтада кузатилган кучли иссиқдан сўнг республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 8−10 даражагача пасайди.
Ҳафта бошидан ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, лекин иш ҳафтасининг охиригача нисбатан қулай бўлади. Кундуз кунлари ҳаво +30…+35 даражагача, баъзи жойларда +37 даражагача исийди.
Ушбу кунларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +18…+21, кундуз кунлари +32…+35 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter