Саида Мирзиёева муҳим воқеа ҳақида сўзлади (фото)
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг «EXPO 2020 Дубай» жаҳон кўргазмасида иштирок этиши муҳим воқеа эканлигини айтди.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси «EXPO 2020 Дубай» бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг Миллий павильони маданий дастурларининг расмий ҳамкори ҳисобланади. «EXPO 2020 Дубай» кўргазмасининг 6 ойлик фаолияти давомида Жамғарма томонидан бир қатор муҳим маданий тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.
Дубайдаги Бутунжаҳон кўргазмаси фаолияти давомида Жамғарма Ўзбекистон Миллий павильони билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг маданий ва сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда илгари суришга қаратилган қатор тадбирларни тақдим этади.
«Expo 2020 Дубай» жаҳон кўргазмаси 2022 йил 31 мартгача бўлган даврда бутун дунё бўйлаб 25 миллионга яқин меҳмонларни қабул қилиши режалаштирилган.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева:
«Бугун Ўзбекистон дунёга очиқ, ижобий тажриба орттиришга тайёр ҳамда ўз тажрибаси билан мамнуният ила ўртоқлашар экан, юртимизнинг маданий салоҳиятини халқаро майдонда самарали тарғиб этиш учун янги пойдевор қўймоқдамиз. 2022 йилда Ўзбекистон ва БAA ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Бу бизни бир-биримизга ишониш, янги ютуқларга илҳомлантириш, турли даражаларда ва соҳаларда ўзаро мулоқот қилишни ўргатган уч самарали ўн йилликлар эди. Шунинг учун Ўзбекистоннинг «EXPO 2020 Дубай» жаҳон кўргазмасида иштирок этиши — бу Бирлашган Aраб Aмирликлари-ташкилотчи мамлакат ва бошқа иштирокчи мамлакатлар билан юқори даражадаги мулоқотга қўшимча суръат бахш этадиган муҳим воқеадир».
Expo жаҳон кўргазмаси
Энг замонавий технологияларни кўриш ва янги дунё қадриятларини ўрганиш учун мўлжалланган «Expo» 1851 йилда Лондонда ташкил этилганидан бери, доимий равишда етук меъморий асарларни намойиш этиб келади, павильонлар эса кўргазманинг асосий экспонатларига айланади. Ўзбекистон павильонининг ғояси, тарихда илк бор Яқин Шарқ ҳудудида бўлиб ўтаётган «Expo 2020 Дубай»нинг «Aқл-идрокни бирлаштириб, келажакни яратамиз» номли асосий мавзуси билан акс этади. 191 та мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва уларнинг бир хил майдондаги учрашуви «EXPO 2020»га савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш учун глобал платформа номини, шунингдек, инновация, илм-фан, маданият ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар бўйича ҳамкорликни талаб қилиш имконини беради.
«Expo» жаҳон кўргазмаси ҳар 5 йилда ўтказилади ва дунёдаги энг қадимги ва энг йирик тадбирлардан биридир. Тадбир ўзининг 170 йиллик тарихи давомида ихтиро ва технологияларни намойиш этувчи витринага айланди. 1873 йилда Вена шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кўргазмасида техник ва саноат янгиликларидан ташқари, бир қатор бадиий маҳсулотлар намойиш этилди. Ўшандан бери маданият ва санъат бутун дунё бўйлаб «Expo» дастурининг ажралмас ҳамкорларига айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter