Саҳрои Кабирда минглаб мигрантлар сувсизлик, очлик ва иссиқдан нобуд бўляпти
«Associated Press» хабар беришича, Жазоир ҳукумати 13 мингдан зиёд қочоқларни Саҳрои Кабирга жўнатган. Ўн тўрт ойдирки, минглаб мигрантлар сувсиз ва очлик, жазирама шароитида жон сақлашмоқда.
Саҳрода ҳаво ҳарорати 48 даражагача қизиб кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жазоирда қочоқларни оммавий қувиш 2017 йил октябрида бошланган эди. Бу воқеа Европа иттифоқининг ўз ҳудудига қочоқларни киритмаслик сиёсати билан бевосита боғлиқ бўлиб, Африка мамлакати учун ички қийинчиликларни келтириб чиқарганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter