Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сабзининг нархи эмас, зарари ҳақида икки оғиз сўз

Сабзининг нархи эмас, зарари ҳақида икки оғиз сўз

Фото: «Fb.ru»

Соғлом овқатланиш ҳақидаги Eat This, Not That! нашрининг муаллифлари тегишли илмий тадқиқотларни таҳлил қилиб, сабзи истеъмол қилишнинг оқибатларини маълум қилишди.

Дерматологияга бағишланган The Journal of Dermatology журналида чоп этилган маълумотларга кўра, ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинса, қонга кўп миқдорда бета-каротин тушади. Натижада асосан кафт ва оёқ териси сарғайиб кетиши мумкин. Бу ҳодиса каротинодермия деб аталади. Лекин одамларга хавф туғдирмайди.

Journal of Allergy & Clinical Immunology журналида айтилишича, сабзавот тошма ва шиш каби аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, улар поллиноздан қийналаётган одамларда аллергия кўринишида пайдо бўлиши ҳеч гап эмас. Мисол учун, агар қайин ёки бошқа гулчангларга алергияси бўлса, зўрайиш даврида организмнинг сабзига бўлган реакциясига дуч келиши мумкин.

Ўртача катталикдаги сабзи таркибида тахминан 2 грамм клетчатка бўлиб, у глюкозанинг қонга сўрилишини секинлаштиради. Нидерландиялик олимлар Nutrition, Metabolism, and Cardiovascular Diseases тадқиқот ишида қарийб 38 минг эркак ва аёл тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Натижада таомномада сабзи қанча кўп бўлса, 2-тип диабет ривожланиш хавфи шунча паст бўлишини аниқладилар.

American Journal of Clinical Nutrition клиник диетология журналида чоп этилган 69 та тадқиқотнинг мета-таҳлили шуни кўрсатдики, каротиноидлар, C ва Е витаминларининг юқори концентрацияси ва саратон, юрак-қон томир касалликлари хавфи пастлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланди. Шу тариқа, сабзи истеъмол қилиш ушбу касалликларнинг ривожланиш эҳтимолини камайтириши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг