Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сабрия» сериалининг Кинематография агентлигига алоқаси йўқлиги маълум қилинди

«Сабрия» сериалининг Кинематография агентлигига алоқаси йўқлиги маълум қилинди

Ўтган кунлар давомида «Севимли» телеканалида намойиш этилган «Сабрия» сериалидаги саҳна кўриниши юзасидан турли эътирозлар бўлган эди. Кинематография агентлиги ушбу сериалга алоқаси борлиги ҳақидаги хабарларни инкор этиб чиқди ва расмий баёнот берди.

«Сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган «Сабрия» телесериали Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмаган ва давлат маблағлари юқоридаги сериалга йўналтирилмаган. Мазкур сериалнинг Кинематография агентлигига алоқаси йўқ.

Ушбу сериаллар хусусий студиялар томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилган ва Кинематография агентлиги Бадиий кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган. Агентлик Бадиий кенгаши давлат буюртмасига биноан суратга олинган маҳсулотларни ҳамда кинотеатрларда намойиш учун рухсат сўраб мурожаат қилинган фильмларнигина кўриб чиқиш ваколатига эга.

Агентлик бу каби барча айбловларни инкор қилади ва омма фикрини чалғитмасликка чақиради», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу сериал бўйича юзага келган ҳолатдан сўнг «Севимли» телеканали таъсисчиларининг йиғилиши бўлиб ўтган ва бош директори вазифасини бажарувчи А.Хўжаев ва бош муҳаррир Қ.Сайдалиевни ўз вазифасидан озод этиш қарори қабул қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг