Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саакашвилининг танасида жиддий жароҳатлар борлиги аниқланди — шифокор

Саакашвилининг танасида жиддий жароҳатлар борлиги аниқланди — шифокор

Грузия собиқ президенти, айни дамда ҳибсда қолаётган Михаил Саакашвилининг шахсий шифокори Николоз Кипшидзе унинг танасида бир қатор жароҳатлар борлигини  айтди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги маълум қилди.

Шифокор текширув вақтида беморнинг танасида жароҳатлар борлигини аниқлади. «Собиқ президент турган қамоқхонада унга нисбатан тиббий текширув ўказилган. Ҳозир тугалланмаган тиббий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Хозирда бемор ташқи кўрикдан ўтказилмоқда», — деди Кипшидзе.

Кипшидзе сиёсатчининг танасида қандай жароҳатлар топилгани, улар тананинг қайси қисмида эканлиги хақида маълум қилмаган.

«Биз тестлар ўтказдик ва баъзи маълумотлар кутилганидек ёмон чиқди»,— дея қўшимча қилди шифокор.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябр ойида ватанига қайтган Саакашвили қамоққа олинган ва  очлик эълон қилган эди. Шундан сўнг матбуотда унинг соғлиғи ёмонлиги бўйича хабарлар авж олди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг