Рустам Ассакалов жаҳон чемпионини таслим этди
Юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлади. -87 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимизга грузиялик курашчи рақиблик қилди.
2019 йил -82 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Лаша Гобадзега қарши кечган беллашувда Ассакалов ҳисобда орқада қолаётганига қарамай ўзида ирода намойиш эта олди ва якунда ғалабани илиб кетди. Энди у кейинги даврани Хорватия ва АҚШ вакиллари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter