Руминлар немисга яна ишонч билдиришадими? Бугун кўрамиз
Бугун, 24 ноябрь куни Руминияда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтяпти. «Kp.ru» хабарига кўра, мамлакатдаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да очилган бўлиб, овоз бериш соат 21:00 да тугайди.
Румин фуқаролари 10 ноябрь куни ўтказилган биринчи турда ғолиб чиққан икки номзодга овоз беришади. Булар — Миллий-либерал партия иккинчи муддатга номзодини илгари сурган Руминиянинг амалдаги президенти Клаус Вернер Йоханнис ҳамда Социал-демократик партия вакили, мамлакатнинг собиқ бош вазири Виорика Дэнчилэлардир.
Биринчи турда фуқароларнинг 37,8 фоизи Йоханнисга овоз беришган, румин ҳукуматини 2018-2019 йилларда бошқарган Виорика Дэнчилэ эса 22,26 фоиз овоз тўплаганди.
Эслатиб ўтамиз, этник немис Клаус Вернер Йоханнис асли физика ўқитувчиси бўлиб, 2000 йилдан бери Сибиу шаҳри мэри бўлган, 2014 йилги президентлик сайловларида ғолиб чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter