Россиянинг йирик десант кемаси портлатиб юборилди
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешукнинг таъкидлашича, «Новочеркасск» йирик десант кемаси Феодосия портида портлатилган. Зарба Украина авиацияси томонидан берилган.
«Россиядаги флот кичрайиб бормоқда! Бу сафар Россия Қора денгиз флотининг флагмани «Москва» крейсери ортидан «Новочеркасск» йирик десант кемаси йўқ қилинди. Ҳарбий ҳаво кучлари учувчилари ва иштирок этган барчага миннатдорчилик билдираман», деб ёзади генерал-лейтенант Олешук.
Олешук Украина самолёти фронтнинг энг яқин нуқтасидан тахминан 250 км узоқликда жойлашган Феодосияни қандай турдаги ракета билан урганига аниқлик киритмаган.
Феодосия — Россия томонидан эгалланган Қрим ярим оролининг жануби-шарқидаги шаҳар. Украинанинг Севастополга бир қатор ҳужумларидан сўнг, Россия Қора денгиз флотининг баъзи кемалари унинг портига кўчирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter