«Россиянинг энг ифлос шаҳарлари» рейтинги эълон қилинди
Минусинск, Aбакан ва Новгород Россиядаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар антирейтингида юқори ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Россия экологик платформаси» хабар бермоқда.
Красноярск ўлкасининг Минусинск шаҳри ҳаво сифати энг ёмон бўлган шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. 2022 йилда унинг ифлосланиш даражаси кунига ўртача бир куб метрга 121 микрокилограмм газсимон ифлослантирувчи моддаларни ташкил етди.
Aбакан ва Новгород мос равишда 73 ва 54 микрокилограмм билан иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.
Бошқа бир рейтингда Москва, Санкт-Петербург, Грозний, Магнитогорск ва Владимир энг юқори ҳаёт даражасига эга шаҳарлар дея топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter