Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик олимлар яраларни боғлаш учун ноёб «сунъий тери» яратдилар

Россиялик олимлар яраларни боғлаш учун ноёб «сунъий тери» яратдилар

Россия Фанлар академияси Назарий ва экспериментал биофизика институтида олимлар яралар ва жароҳатларни боғлаш учун ноёб тўқима яратдилар. Бу ҳақда мамлакатнинг инвестиция, саноат ва фан вазирлигига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

«Сунъий тери» ярани механик шикастланиш ва зарарли инфекциялардан ҳимоя қилади, шунингдек ҳужайралар ўсиши учун мақбул шароит яратади. Ҳаво ва сув буғлари ўтишини таъминлайди. Бундай қоплама остидаги яра қуриб қолмайди ва намликни ўтказмайди», - дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, даволашдан ташқари тўқима жароҳатни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради, даволашни тугатгандан сўнг қийинчиликсиз олиб ташлаш мумкин.

Инвестициялар, саноат ва фан вазирлиги вакили Екатерина Зиновиева сўзларига кўра, олимлар ҳар йили ўзларининг биология, кимё, физика, фарматсевтика ва бошқа фанларнинг ўнлаб янги технологиялари, ишланмалари ва кашфиётларини рўйхатдан ўтказадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг