Россиялик мутахассис «Капиталбанк» бошқаруви раиси этиб тайинланди
Россиялик банк соҳаси мутахассиси Кирилл Маевский «Капиталбанк» бошқарув раиси этиб тайинланган. У тайинловга қадар банк кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Бу ҳақда «Капиталбанк» матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, ўтган йил май ойидан буён банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Сардор Исмаилов бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
«Капиталбанк» АТБ хавф-хатарлар бўйича Бошқарув директори этиб аввал Банк Кузатув Кенгашининг мустақил аъзоси вазифасини бажарган Сабиргалиев Эрбол тайинланди. Эрбол Марленович 15 йилдан ортиқ вақт давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон бозорларида молиявий консалтинг соҳалари бўйича фаолият юритади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter