Россиялик амалдорлар «Telegram» сабабли VPN-сервисларни ҳам блоклашга тайёр
Россия давлат Думасининг ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари ўринбосари Владимир Крупенников агарда «Роскомнадзор» «Telegram» мессенжерини бутунлай блоклай олмаса, Россия қонунчилигига фавқулодда ўзгартиш киритилиши мумкинлигини маълум қилди. Хусусан, давлат Думаси VPN-сервисларга қарши янги қонунларни қабул қилиши мумкин, деб хабар беради «NV.ua».
«Роскомнадзор» «Telegram»ни блоклашни бошлаши билан бизнинг ижрочи органларимизда суд қарорининг амалга ошишини таъминлаш учун етарлича ҳуқуқ мавжудми деган савол туғилмоқда. Агарда қонунчилик борасида қўшимча ташаббус керак бўлиб қолса, биз уни тезлик билан жорий этамиз», — дейди Крупенников.
Депутатнинг сўзларига қараганда, «Роскомнадзор» блоклаш жараёнини бошлаши билан қўшимча чора ёки янги қонунлар керак ёки керак эмаслиги аён бўлади.
«Роскомнадзор» бугунга қадар бу турдаги кенг кўламли блоклашга дуч келмаган. Биз керак бўлса «Telegram»га уланиш учун восита бўладиган VPN-сервисларини ҳам тақиқлашга тайёрмиз», — деди Крупенников.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Москва шаҳри Таганск туман суди «Telegram» мессенжерини Россия ҳудудида блоклаш бўйича қарор чиқарганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter