Россиялик амалдор мигрантлар учун янги мажбурият «ўйлаб топди»

Россия федерацияси тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин меҳнат муҳожирлари учун геномик рўйхатдан ўтишни мажбурий қилишни таклиф этди. Унинг фикрича, қўшни давлатлардан келган барча меҳнат муҳожирлари ушбу рўйхатдан ўтиши керак. Бу ҳақда Интерфакс маълум қилди.
Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, айни дамда миграция юзлаб қонун ва актлар билан тартибга солинган, бироқ улар чалкаш меъёрий базани ташкил қилади. Шу боис, янги меъёрий ҳужжатда у барча мумкин бўлган миграция шакллари ва ишга жойлашиш учун квоталар билан бир қаторда, рўйхатдан ўтишни, мажбурий бармоқ излари ва генетик намуна олишни таклиф қилган.
Бундан ташқари, янги қонун миграция назоратини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бевосита чегарачилар билан ўзаро ҳамкорлиги орқали янада самаралироқ қилиши керак.
Қўмита раҳбари хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар ошганини таъкидлаб ўтган: 2020 йилнинг январь-июнь ойларида Россияда 17 мингдан ортиқ бундай жиноятлар тергов қилинган. 2021 йилнинг биринчи ярмида - деярли 19 минг жинояд қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter