Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияга ёрдам бериш КХДРга қимматга тушмоқда

Россияга ёрдам бериш КХДРга қимматга тушмоқда

Европа Иттифоқи КХДРнинг тўққиз расмийси ва ташкилотига қарши санкциялар киритди, ЕИ маълумотларига кўра, улар Украина билан можарода Россияга ёрдам кўрсатган. Бу ҳақда ЕИ кенгаши баёнотида айтилади.

«Бугун Кенгаш Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан амалга оширилган санкциялардан бўйин товлаш ҳаракатлари туфайли қўшимча олти нафар жисмоний ва учта юридик шахсга нисбатан санкциялар қўллади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузган ҳолда ядровий дастур ва баллистик ракеталар яратиш учун маблағ ажратаётган бўлиши мумкин. Таъкидланишича, санкциялар «КХДРнинг Россияга Украинага қарши кўрсатган ҳарбий ёрдамини ҳисобга олган ҳолда» ҳам киритилган.

Бунгача Европа Иттифоқининг (ЕИ) санкциялар бўйича махсус вакили Девид О`Салливан июнь ойи ўрталарида Россияга қарши 14-чеклов пакети қабул қилинишини тан олган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг