Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядан Ўзбекистонга махсус поезд рейслари йўлга қўйилмоқда

Россиядан Ўзбекистонга махсус поезд рейслари йўлга қўйилмоқда

Фото: Xabar.uz

Пандемия даврида Россия ҳудудида қолиб кетган юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ махсус рейсларни йўлга қўймоқда. 

27 август куни соат 20:57 да 483-сонли йўловчи поезди Волжский - Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

30 август куни соат 12:35 да 446-сонли йўловчи поезди Толятти - Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент ҳамда Толятти-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади.

Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан e-ticket.railway.uz веб-сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Қўшимча маълумотларни 1005 қисқа телефон рақами ёки жойлардаги темир йўл кассаларидан олиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг