Россиядан дрон олиб келаётган шахс Самарқанд аэропортида қўлга тушди
Мамлакатимизга учувчисиз учиш қурилмаларини қурилмаларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда айрим ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган.
Божхона матбуот хизмати хабарига кўра, жисмоний шахслар томонидан бу турдаги қурилмаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда. Ана шундай ҳолат Самарқанд вилояти божхона бошқармаси «Самарқанд аэропорти» чегара божхона постида аниқланди.
Қайд этишилишича, «Домодедово-Самарқанд» йўналиши бўйича Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро Б.Ш. божхона назоратидан «яшил» йўлак орқали ўтаётганида унинг безовталаниши божхона ходимлари эътиборини тортган.
Ўтказилган текширув давомида, унга тегишли бўлган қўл юклари орасида божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, 1 дона учувчисиз учиш қурилмаси яширилганлиги фош бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter