Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда қурилишда ишлаётган ҳамюртимизни яшин урди

Россияда қурилишда ишлаётган ҳамюртимизни яшин урди

Фото: «Iz.ru»

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 7-июн куни Ленинград вилоятида қурилаётган обектда яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси, 11.02.1995-йилда туғилган Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълумот тарқатилди.

Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг