Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда портлаш юз берди. 18 киши жабрланган

Россияда портлаш юз берди. 18 киши жабрланган

Тувадаги Шагонар иссиқлик электр станциясида портлаш юз берди, 18 киши жароҳат олди.

Бугун, 6 март куни тонгда Туванинг Шагонар шаҳридаги иссиқлик электр станциясида портлаш содир бўлди, ёнғин бошланди ва қозонхонада кучли тутун чиқа бошлади.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 киши касалхонага ётқизилганини маълум қилди.

«Олти нафарининг аҳволи оғир, тўққиз нафарининг аҳволи ўртача», — дейилади хабарда.

Ҳозир ҳарорат -14 бўлган Шагонар шаҳридаги марказий иситиш тизими ўчирилган. Ҳокимлик аҳолидан «иссиқлик яна тикланишини, радиаторлардан иссиқ сув оқизмасликни» сўраган.

Портлаш содир бўлган қозонхонанинг қозонлари яроқли, марказий иситиш тизими фавқулодда вазият туфайли ўчирилган, иситиш кеч тушдан кейин берилади, дейди маъмурият.

Шаҳар мактабларида дарслар бекор қилинган, ота-оналардан фарзандларини боғчалардан олиб кетиш сўралган. Ҳудудда  4 мингга яқин одам иссиқликсиз қолган.

Маълум қилинишича, шаҳарда 12 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, 4 мингга яқини марказий иситиш тизимига уланган.

Портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг