Россияда янги нохуш рекорд: вазият кескинлашиб бормоқда

Россияда ўтган суткада расман 13 634 киши коронавирус юқтириб олган. Бу ҳақда коронавирус бўйича махсус штаб Telegram-каналида хабар берилди.
Бу коронавирус пандемияси кириб келгандан буён қайд этилган антирекордир.
Шунингдек, 4 240 бемор тузалган, 149 киши вафот этган.
Мамлакатда жами ҳолатлар 1 298 718тани ташкил этмоқда, 1 020 422 бемор тузалган, 22,5 мингдан ортиқ одам пандемия қурбонига айланган.
Мана кетма-кет уч кундирки, жаҳон бўйлаб инфекция юқтириш рекорди янгиланиб бормоқда: сўнгги икки суткада мос равишда 350 минг ва 383 минг ҳолат аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter