Россияда ўзбекистонлик аёл таҳқирланди
10 август куни Петербург шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро полицияга мурожаат билан чиқди. У кўчада Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг калтаклангани ва зўрланганини маълум қилган.
Текширувларга кўра, аёлни икки киши жабр етказгани аниқланган. Аёл дарҳол шифохонага етказилган. Унга кўкрак қафаси эзилиши ва бош-мия ёпиқ жароҳати ташхиси қўйилган.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Гумондорларга нисбатан уларнинг муайян ҳуқуқини вақтинча чеклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter