Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда «Ўлмас полк»ни сохталаштиришди

Россияда «Ўлмас полк»ни сохталаштиришди

Россиянинг шимолий пойтахти Санкт-Петербург шаҳрида 9 май Ғалаба кунида ўтказилган «Ўлмас полк» акцияси сохталаштирилган. Бу ҳақда бугун маълум бўлган.

«Фонтанка» нашрига кўра, акцияда қатнашганларга пул берилиши ҳақидаги эълон 9 майга 5 кун қолганда эълон қилинган. Эълонда бир соат учун 300 рубл ваъда қилинган. Ўша пайтда 70 нафар ёш қатнашишга истак билдирган.

Кейинчалик уларни мессенжерда очилган бир гуруҳга йиғишган ва акция шартларини тушунтиришган. Ёшларга афғон, Сурия ва яқин ўтмишдаги бошқа урушларда ҳалок бўлган яқинларининг портретларини кўтариб чиқиш топширилган.

Уларнинг юриши 40 дақиқача давом этган. Ёлланма қатнашчилар билан ҳисоб-китоб ўша куни кечқурун қилинган, ҳар бирига 450 рублдан берилган.

Уюштирилган акция тасвирга олинган ва «Миллатимиз — ватанпарвар» каби шиорлар билан ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг