Россияда коронавирусни юқтирганлар сони 400 мингдан ошди. Москванинг ҳар 66-фуқароси коронавирусга чалинган.

«Интерфакс» хабар беришича, Россияда коронавирусни юқтирганлар сони 405 843 нафарга етди.
Ўтган сутка давомида 9 268 нафар янги бемор рўйхатга олинган.
Айни пайтда Россия жаҳондаги учинчи коронавирус ўчоғи бўлиб турибди, биринчи ўринда — АҚШ (1,77 млн.), иккинчи — Бразилия (498 минг).
Ўз навбатида, Россиядаги коронавирус ўчоғи — Москва, янги аниқланган касалларнинг 2595 нафари шу шаҳарга тўғри келади. Россия пойтахтида коронавирус 180 791 кишида аниқланган. Бу «даҳшатли» кўрсаткич — 11,92 миллионли Москванинг ҳар 66-фуқароси коронавирусга чалинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter