Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотишга уринишда айбланмоқда

Россияда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотишга уринишда айбланмоқда

Фото: «Pixabay.com»

Брянскнинг Володарский туман прокуратураси маълумотларига кўра, 23 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотишга уринишда айбланмоқда.

2021 йил 1 сентябрь куни судланувчи вилоят марказига келиб, гиёҳванд моддаларни (метадон) олиб, уларни Брянскнинг турли жойларига «хатчўп» шаклида қолдирган. Бундан ташқари, у харидорларга гиёҳванд моддаларнинг қаердалигини айтиб беришни режалаштирган, бироқ у полиция томонидан ушланган.

Қарийб 100 грамм тақиқланган модда ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг