Россия Запорожье вилоятидаги меҳмонхонани ўққа тутди (фото)

Кеча, 10 август куни Россия кучлари Украинанинг Запорожье шаҳридаги меҳмонхонага ракета зарбаси берди.
Запорожье вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Юрий Малашконинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлган. 16 киши, жумладан, 4 нафар бола жароҳат олган.
«Страна.уа»нинг ёзишича, Запароже шаҳрига «Искандер-К» ракетаси билан зарба берилган.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Запорожьега ракета ҳужумидан кейин ёнғин бошланган. Зеленский Россия қўшинларини ўққа тутишда айблади.
Россия қўшинларининг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватловчи айрим Telegram каналлар, рус қўшинлари НАТО аскарлари ва Украина қуролли кучлари жангчилари жойлашган жойга зарба бергани ҳақида ёзди. Бироқ ҳозирча Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги бу ракета ҳужумига изоҳ бермади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter