Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Украинага кетма-кет 2 марта «Искандер» ракетаси билан зарба берди

Россия Украинага кетма-кет 2 марта «Искандер» ракетаси билан зарба берди

Кеча, 7 июль куни тунда рус қўшинлари Украинанинг Донецк вилоятидаги Покровск шаҳрига 2 та «Искандер» ракетаси билан зарба берди.

Донецк вилояти маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг айтишича, отишма натижасида турар-жой бинолари, меҳмонхона, дўконлар ва маъмурий бинолар зарар кўрган.

Ракета Покровск шаҳридаги аҳоли турар-жой биносига келиб урилган. Портлаш бўлган жойда қутқарув ишлари олиб борилаётган бир вақтда яна ракета зарбаси берилган.

Украина ички ишлар вазирлигининг хабар маълумот беришича, 2 та ракета зарбаси натижасида 7 киши ҳалок бўлган, 67 киши яраланган. Яраланганлар орасида 29 нафар полициячи, 7 нафар қутқарувчи ва 2 та ёш бола бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг