«Россия тажовузи оқибатида 521 нафар бола ҳалок бўлди» – Украина Бош прокуратураси
Россиянинг кенг кўламли қуролли тажовузи натижасида Украинада 1736 дан ортиқ бола жабр кўрди. 2024 йил 27 январь куни эрталабки ҳолатга кўра, вояга етмаганлар бўйича прокурорларнинг расмий маълумотларига кўра, 521 нафар бола ҳалок бўлган, 1215 нафари турли даражадаги жароҳатлар олган, — дейилади Украина Бош прокуратураси хабарида.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудларда энг кўп болалар жабрланган: Донецк - 505, Харков - 326, Херсон - 146, Киев - 130, Днепропетровск - 111, Николаев - 101, Запороже - 100, Чернигов - 72, Луганск - 67.
26 январь куни Донецк вилоятининг Мирноград шаҳри Россия томонидан ўққа тутилиши натижасида 8 ва 16 ёшли икки қиз яраланган.
Ҳалок бўлган ва яраланган болалар ҳақидаги маълумотлар якуний эмас, — дея қўшимча қилади расмий идора, — уларни ҳарбий ҳаракатлар жойларида, вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда аниқлаш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter