Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия Шимолий Кореяга беғараз ёрдам кўрсатди

Россия Шимолий Кореяга беғараз ёрдам кўрсатди

Россия Шимолий Кореяга беғараз инсонпарварлик ёрдами кўрсатди. Бу ҳақда Пхеньяндаги элчихона томонидан хабар берилган.

Хабарда айтилишича, 2019 йилда об-ҳаво шароити ёмон бўлгани сабабли КХДРда ўн миллион одам озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига дуч келмоқда. Россия бундай шароитда корейс халқига ёрдам кўрсатиш мақсадида 25 минг тонна сараланган ғаллани Шимолий Кореяга юборди. Ғалла Сьерра-Леоне байроғи остида сузаётган «POLINA» кемасида Напхо портига етказиб берилган.

Россия элчиси 14 май куни ушбу портга келган ва ғаллани тушириш ишлари билан танишган. Хабар қилинишича, кореяликлар «бир дона буғдой ҳам йўқолмайдиган» даражада иш олиб бормоқдалар. Ғаллани тушириш ишлари ёмғир туфайли май ойи охирига қадар давом этиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, КХДР ўтган йили мамлакатда қурғоқчилик бўлганини маълум қилган эди. Хабарда айтилишича, Шимолий Кореяда 1982 йилдан буён энг қурғоқчил йил бўлиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг