Россия самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди
Россиянинг «Azur Air» авиакомпаниясининг Пхукет — Москва йўналиши бўйича рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда келиб қўнди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 18:50 да Тошкент аэропортига келди.
Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.
Aэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Тошкент вақти билан соат 21:04да самолёт Россия пойтахтига жўнаб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter