Россия неча соатда Болтиқбўйини забт эта олади? «Forbes» талқини
АҚШ Германиядан ўз ҳарбий контингентини олиб чиқиб кетишга қарор қилганидан кейин НАТОнинг Европадаги позициялари анча заифлашиб қолиши ҳақида «Forbes» нашри ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент Доналд Трамп, кутилмаганда, Германия ва Шарқий Европадаги 9,5 минг нафар америкалик ҳарбий олиб чиқиб кетилиши ҳақида эълон қилганди.
«Forbes» муаллифига кўра, америкаликлар кетганидан кейин НАТОнинг шарқий чегаралари анча мўртлашиб, биринчи навбатда, Эстония, Латвия ва Литва қалтис вазиятда қолади. Илгариги ҳолатда ва илгари ҳисоб-китобларда, яъни америкаликлар бўлган пайтда, агарда Россия бостириб киришга қарор қилса, Таллин ва Рига кўчаларига рус ҳарбийлари 60 соатлар ичида кириб бориши тахмин қилинарди, энди эса забт-у жаҳдга сарфланажак соатлар қанчалик қисқаришини билиш унча қийинмас.
«Forbes» ёзадики, Россия Болтиқбўйига 760 та танк юбориш имкониятига эга, НАТО мамлакатлари эса бу ерда атиги 130 та танкни уларга қарши қўя олади. НАТО самода устун бўлган тақдирида ҳам, қуруқликда рус қўшинларига бас кела олмайди, ёзади муаллиф.
Болтиқбўйини Россиядан ҳимоялаш учун НАТО ҳозирги 15 та батальон сонини 30 тага етказиши керак. Қолаверса, уларни зирҳли техника билан кучайтириш шарт бўлади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter