Россия ҳайвонлар учун коронавирус вакцинасини яратди
Россия ўзининг ҳайвонлар учун CОVID-19 га қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказди, дея хабар берди Росселхознадзор. Айтилишича, ушбу вакцина ҳайвонларни коронавирусдан ҳимоя қилувчи дунёдаги илк припарат ҳисобланади.
Бугунги кунда Россияда одамлар учун учта коронавирус вакцинаси мавжуд бўлиб, улардан энг таниқлиси «Sputnik V» ҳисобланади. Шунингек, Москва мамлакатда яратилган «EpiVacCorona» ва «CoviVac»дан ҳам фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат берган. Ҳайвонлар учун ишлаб чиқилган вакцина эса «Carnivac-Cov» деб номланган.
«Carnivac-Covнинг клиник синовлари ўтган йил октябрь ойида бошланган бўлиб, унда итлар, мушуклар, тулкилар ва бошқа ҳайвонлар қатнашди. Мазкур синовларнинг натижалари вакцинанинг зарарсиз ва вирусдан юқори даражада ҳимоя қилишини кўрсатди. Чунки эмланган ҳайвонларнинг ҳаммасида коронавирусга қарши антитаналар ҳосил бўлди», — деди Росселхознадзор бошлиғининг ўринбосари Константин Савенков.
Шунингдек, Росселхознадзор маълумотларига кўра, Carnivac-Covни олган ҳайвонда олти ойгача коронавирусга қарши иммунитет сақланиб қолади. Ушбу вакцинани кенг миқёсда ишлаб чиқариш апрель ойидаёқ бошланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter